• 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:02

Ўзбекистонда болалар онкологияси тизимини модернизация қилиш учун 174 млн евро йўналтириш режалаштирилмоқда

Тошкентда болалар онкологиясига ихтисослашган янги диагностика ва даволаш блоки қурилиши, амалдаги марказ реконструкция қилиниши ҳамда мутахассислар тайёрланиши режалаштирилган. Лойиҳани 2027–2030 йилларда амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

87
0
СИ / UzNews.uz

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши 8 октябрда болаларга онкологик ёрдам кўрсатиш тизимини ўзгартириш лойиҳаси концепциясини маъқуллади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 174 млн еврони ташкил этади.

Асосий ишлар Тошкентдаги Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази негизида амалга оширилиши режалаштирилган.

Янги блокни қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, амалдаги мажмуани реконструкция қилиш учун 139 млн евро ажратиш кўзда тутилган. Яна 35 млн евро болалар онкологияси бўйича Халқаро академик хабни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорликка йўналтирилади.

Янги блокда нур терапияси, ядровий тиббиёт ва замонавий диагностика усулларини ривожлантириш режалаштирилган. Дастлабки ускуналар рўйхатига нур терапияси учун тўртта чизиқли тезлатгич, иккита МРТ аппарати, ПЭТ/КТ қурилмаси ҳамда радиофармацевтик препаратлар тайёрлаш инфратузилмасига эга циклотрон киритилган.

Амалдаги мажмуада қабул бўлими, поликлиника, жарроҳлик бўлимлари ва стационарларни янгилаш кўзда тутилган. Шунингдек, кечаю кундуз шифохонада қолишни талаб қилмайдиган кимётерапия ва бошқа муолажалар учун 56 ўринли кундузги стационар ташкил этиш режалаштирилган.

Концепцияда таъкидланишича, модернизация мамлакат ичида диагностика ва даволаш имкониятларини кенгайтириш, беморларнинг хорижга бориш эҳтиёжини камайтириш ҳамда болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган.

Лойиҳани халқаро молия ташкилотининг узоқ муддатли маблағлари ҳисобига молиялаштириш режалаштирилмоқда. Ҳозирча кредитор, қарз миқдори ва молиялаштириш шартлари аниқланмаган.

Лойиҳанинг якуний харажатлари, ускуналар таркиби ва ишларни амалга ошириш жадвали кейинги тайёргарлик босқичида белгиланади.

87
0

Изоҳ