• 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 08:22

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масала юзасидан Латвия томони билан музокаралар ўтказган. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев Uznews’га изоҳ берди.

214
0
uznews.uz

Маълум қилинишича, хабарлар тарқалиши биланоқ Ўзбекистон ТИВ томонидан тегишли дипломатик чоралар кўрилган.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси Латвия Бош вазири офиси раҳбарияти, Ташқи ишлар ва Иқтисодиёт вазирликлари, шунингдек, Президент администрацияси вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказган. Шунингдек, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан мулоқотлар олиб борган.

Музокаралар давомида Латвия томонига таклиф этилаётган чораларнинг икки томонлама муносабатларга эҳтимолий таъсири юзасидан Ўзбекистон позицияси етказилган. Кўрилган чоралар натижасида Латвия томони мавжуд ҳолатга ўзгартириш киритишга эҳтиёж йўқлигини билдирган.

ТИВ матбуот котиби Ўзбекистон Латвия билан шаклланган дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни юксак қадрлашини таъкидлади. Шу билан бирга, вазирлик хорижда бўлган ёки хорижга чиқишни режалаштираётган фуқароларни мамлакат қонунчилигига қатъий риоя қилиш, миллий урф-одат ва анъаналарни ҳурмат қилиш ҳамда ўз хатти-ҳаракатларига масъулият билан ёндашишга чақирди.

Вазирликка кўра, айрим шахсларнинг қонунбузарликка йўл қўйиши нафақат уларнинг ўзларига, балки хорижда қонуний асосда ўқиб, ишлаб, саёҳат ёки истиқомат қилиб юрган бошқа Ўзбекистон фуқароларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

214
0

Изоҳ