Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 5 октябрдаги ҳукмига кўра, Адилов бир нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми, яъни товламачилик, шунингдек, икки нафар фуқарога нисбатан 168-моддаси 3-қисмининг «б, в» бандларида назарда тутилган хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда такроран фирибгарлик содир этганликда айбли деб топилган.
Суд муҳокамасида Адилов Д. Шамсиевнинг 12 млн сўм маблағини товламачилик йўли билан, Г. Жуманиёзованинг 30 млн сўм ва Р. Худойназарованинг 33 млн сўм маблағларини эса фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани исботланган.
Жами 75 млн сўм миқдорида етказилган зарар Адилов томонидан қопланган.
Суд маълумотига кўра, мазкур жиноят иши доирасида Адиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти юзасидан унга нисбатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Унинг ҳаракатларига доир айблов бошқа фуқароларнинг мулкини фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритгани билан боғлиқ.
Адиловга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Изоҳ