• 11 809 сўм
    18.4
  • 13 206 сўм
    -79.64
  • 138 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    18.4
  • 13 206 сўм
    -79.64
  • 138 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:51

Кекса ёшдагиларга поезд чипталари учун 20 фоизлик чегирма берилади

Имтиёз октябрь ойининг белгиланган саналаридан ҳамда ноябрь ойи давомида амал қилади. Чегирма «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари, республика ичидаги барча йўналишларга татбиқ этилади.

116
0
railway.uz

Имтиёз октябрь ойининг белгиланган саналаридан ҳамда ноябрь ойи давомида амал қилади. Чегирма «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари, республика ичидаги барча йўналишларга татбиқ этилади.

«Кексалар ҳафталиги» ва «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида катта ёшли фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида темирйўл чипталарининг тариф қисмига 20 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Имтиёздан Ўзбекистон фуқаролари — 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар фойдаланиши мумкин.

Чегирма ҳар йили «Кексалар ҳафталиги» доирасида 2 октябрдан 8 октябргача, шунингдек, «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида 1 ноябрдан 30 ноябргача амал қилади.

Имтиёз республика ичидаги барча йўналишларда ҳаракатланувчи поездларга татбиқ этилади. Бунда «Афросиёб» тезюрар электропоезди истисно қилинган.

Чегирмали чипталарни онлайн тарзда ёки темирйўл вокзалларидаги кассалардан харид қилиш мумкин.

116
0

Изоҳ