• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:13

Дорихоналарда айрим дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ўтказган «сирли мижоз» тадбирлари давомида қатор дорихоналарда айрим дори воситалари белгиланган нарх ва устама меъёрларига риоя қилинмаган ҳолда сотилаётгани аниқланди.

200
0
Видеодан кадр

Қўмита маълумотларига кўра, «SHUNQORLAR» МЧЖ дорихонасида «ПОЛИМИК» дори воситаси 12,8 минг сўм ўрнига 70 минг сўмдан, «КОНВУЛЕКС» эса 66,5 минг сўм ўрнига 395 минг сўмдан таклиф қилинган. Бу мос равишда 5,5 ва қарийб 6 баробар юқори нархни ташкил қилган.

«MUNO FARM» МЧЖнинг Қорақамиш 2/5 мавзесидаги дорихонасида «СТИМУЛОТОН» таблеткалари белгиланган 50,7 минг сўм ўрнига 295 минг сўмдан таклиф этилган.

Шунингдек, «CITY FARM» МЧЖ дорихоналарида «БАКТАМЕД» ампулалари 18,8 минг сўм ўрнига 63 минг сўмдан сотилгани, «НО-ШПА» ампулалари эса белгиланган нархдан юқори баҳода реализация қилингани аниқланган.

«HOSIL FARM» МЧЖ дорихонасида «Лантус СОЛОСТАР» учун рухсат этилган 20 фоизлик устама ўрнига 80 фоиз устама қўлланиб, дори 190 минг сўмдан сотилган. «СЛИДЕРОН» таблеткалари эса 115,7 минг сўм ўрнига 349 минг сўмдан реализация қилинган.

Бундан ташқари, «AMIR FARM TRADE» МЧЖ дорихонасида «БАКТАМЕД» учун 20 фоиз ўрнига 100 фоиз устама қўлланиб, дори 32 минг сўмдан сотилган. «FERUZA NUR MED» МЧЖ дорихонасида эса «ПОЛИМИК» 12,8 минг сўм ўрнига 62 минг сўмдан таклиф этилган.

«LEADER PHARMGROUP» ХК, «PHARM S GOLDEN» МЧЖ ва «RUSLAN BUYUK FARM» МЧЖга қарашли дорихоналарда ҳам «НО-ШПА» дори воситаси белгиланган нархдан юқори баҳода сотилган.

Қўмита аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берган. Шунингдек, лицензия талабларига риоя этилиши масаласини қайта кўриб чиқиш учун ваколатли органга сўров юборилган.

Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида дори воситалари нархлари устидан назоратни таъминлаш мақсадида «сирли мижоз» тадбирларини тизимли равишда давом эттиришини маълум қилди.

200
0

Изоҳ