• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:23

Ўзбекистонда тўққизта ғор ва туз кони спелеотуризм учун ривожлантирилади

Ўзбекистонда спелеотуризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга бўлган ўнта табиий объект аниқланди. Тегишли рўйхат 2026 йил 30 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 530-сон қарори билан тасдиқланган.

225
0
uznews.uz

Рўйхатдан Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган тўққизта ғор ва битта туз кони ўрин олган. Хусусан, Пешагор, Яхдон, Омонқўтон, Киев, Ҳазрати Довуд, Қоронғи юлдуз, Бойбулоқ, Тешиктош ва Амир Темур ғорлари, шунингдек, Хўжаикон туз кони шулар жумласидандир. Объектлар рўйхати қарорга илова қилинган.

Ушбу объектларни инвентаризациядан ўтказиш ва ягона электрон реестрни шакллантириш режалаштирилган. Уларнинг географик жойлашуви, туристик салоҳияти, техник ҳолати ва ҳуқуқий мақоми ўрганилади. Шунингдек, объектлар учун электрон паспортлар яратилади.

Рақамлаштириш доирасида фото ва видеоматериаллар, объектларнинг 3D моделлари тайёрланади, ташриф буюрувчилар учун маълумотлар акс этган QR-кодлар жорий этилади. Электрон паспортлар Миллий туристик платформа билан интеграция қилинади.

Шунингдек, спелеотуристик йўналишларни ишлаб чиқиш, навигация кўрсаткичларини ўрнатиш ва зарур инфратузилмани ривожлантириш назарда тутилмоқда. Туристлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади: ғорларга ташриф буюриш бўйича тегишли талаб ва йўриқномалар ишлаб чиқилади, қутқарув хизматлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, ҳокимликлар объектларни ривожлантиришга хусусий сектор ва инвесторларни жалб этиш, халқаро спелеологик экспедициялар ва илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг спелеотуристик имкониятларини хорижда тарғиб қилишни режалаштирмоқда.

Ҳужжатга кўра, истиқболли объектлар рўйхати келгусида Туризм қўмитасининг таклифлари асосида тўлдирилиши мумкин.

Маълумот учун,  Спелеотуризм — ғорлар, ер ости бўшлиқлари ва шахталарга саёҳат қилиш туризми.  

225
0

Изоҳ