Бизнес-омбудсман электр энергияси учун тўлов тартибига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи реклама ва ахборот объектлари учун сарфланган электр энергияси II тариф гуруҳи бўйича уч карра оширувчи коэффициент билан ҳисобланади.
Бу тартиб ёритиш мосламалари, гирляндалар, ташқи реклама конструкциялари, видеэкранлар, электрон дисплейлар, медиафасадлар ва бошқа техник воситаларга тааллуқли.
Бизнес-омбудсман ушбу нормани қоидалардан чиқариб ташлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳолда ташқи реклама объектлари учун электр энергияси оддий тартибда тўланади.
Лойиҳа муҳокамаси 14 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ