Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.
Янги тизимга кўра, педагоглар малака ошириш курсини ва уни қаерда ўтишни ўзлари танлайди. Ўқитувчи тоифа синовидаги натижасига қараб, 18 соатдан 72 соатгача таълим олиш имкониятига эга бўлади.
Президент замон ўзгараётгани, болаларнинг қизиқиши, дунёқараши ва ахборот олиш усуллари ҳам янгиланаётганини таъкидлади.
«Кеча самара берган дарс усули бугун етарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб муаллимнинг мунтазам ўқиши ва ўз устида ишлаши зарур», — деди Президент.
Давлат раҳбари малака ошириш тизимидаги ўзгаришлар бу жараённи шунчаки расмиятчилик учун ўтиладиган курс эмас, балки педагогнинг амалий эҳтиёжидан келиб чиқадиган касбий ривожланиш жараёнига айлантириши кераклигини таъкидлади.
Шу тариқа, янги тизимда ўқитувчи малака ошириш жойи ва курсини танлашда кўпроқ эркинликка эга бўлади, таълим олиш ҳажми эса унинг натижасига қараб белгиланади.
Изоҳ