Ўзбекистонда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзлар жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни рағбатлантириш, уларнинг касбий ривожланиши ва ижтимоий қўллаб-қувватланишига қаратилган бир қатор чора-тадбирларни маълум қилди.
Жумладан:
Миллий сертификатга эга бўлган педагогларнинг иш ҳақига қўшимча равишда 50 фоиз устама тўланади.
Ҳар йили мамлакатдаги 208 та туман ва шаҳарда фаолиятида юқори натижаларга эришаётган илғор ўқитувчиларга 30 миллион сўмдан бир марталик мукофот берилади.
Ҳар йили 1 000 нафар педагогнинг хорижий давлатларда малака ошириши ва тажриба алмашиши учун стажировкалар ташкил этилади. Улар Буюк Британия, Франция, Сингапур каби давлатларга юборилади.
Камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига олий таълим муассасасида ўқиш учун контракт тўловларини қоплаш мақсадида фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Янги чора-тадбирлар педагогларнинг меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва ўқитувчилик касбининг нуфузини юксалтиришга қаратилган.
Изоҳ