• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:57

1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли, тадбиркорлар, қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари ва бошқа соҳаларга оид бир қатор янги тартиблар амалга киритилади.

154
0
uznews.uz

Хусусан:

Бошпанасиз шахсларга касб ўрганиш учун ваучер ажратилади. Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштирилган бошпанасиз шахслар белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади. Уларни касбга ўқитиш учун туман ва шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади.

Қон маҳсулотлари икки босқичда скринингдан ўтказилади. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий икки босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими жорий этилади. Шунингдек, қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари татбиқ этилади.

Ягона порталда янги хизматлар пайдо бўлади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки тақиқни бекор қилиш бўйича электрон хизматлардан фойдаланиши мумкин бўлади.

Телефон рақамлари ва банк карталарини бошқариш имкониятлари кенгаяди. Ягона портал орқали фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади. Шунингдек, рақамни вақтинча нофаоллаштириш, фойдаланилмаётган рақамга хизмат кўрсатишни тўхтатиш, пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш ҳамда банк картасини блоклаш учун ариза юбориш имконияти яратилади.

Нотариал ҳаракатлар ҳақида автоматик хабар берилади. Фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда, бу ҳақда Ягона портал орқали автоматик равишда хабар берилади.

Электротехника саноати учун имтиёзли кредитлар тақдим этилади.

Экспорт божхона йиғимлари 30 фоизга камайтирилади. Импорт қилувчиларга эса товарларни олиб киришда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти берилади.

Ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнес учун янги механизм жорий этилади. Уларга иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини компенсация қилиш механизми татбиқ этилади.

Давлат улуши юқори бўлган компаниялар қимматли қоғозлари ҳисобини юритиш тартиби ўзгаради. Бу вазифани Марказий депозитарий амалга оширади.

Хавфли чиқиндилар бўйича статистик ҳисобот йилда бир марта тақдим этилади.

«Uy-joy» тизимида идентификатор олмасдан қурилиш қилиш тақиқланади.

Бозорлар ва савдо мажмуалари учун «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади.

Тадбиркорларга молиявий жарималарни тўлаш тартиби юмшатилади. Шунингдек, суд томонидан бекор қилинган молиявий жарималар учун компенсация механизми жорий этилади.

Сув тежовчи технологияларни субсидиялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркировкалаш тартиби ўзгаради.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мол-мулк билан боғлиқ операцияларни блоклаш, банк карталари ва SIM-карталарни бошқаришга оид янги рақамли хизматлар тақдим этилади.

154
0

Изоҳ