• 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:22

"Тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади" — Шавкат Мирзиёев

"Ғалабага ким олиб келди?" Президент ўзбек шахматчиларининг сўнгги натижаларини мисол қилиб, бу саволга жавобни спортчилардан эмас, уларнинг устозларидан излади.

82
0
Видеодан кадр

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюриб, таълим тизимидаги ютуқлар кўргазмаси билан танишди ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашди.

Учрашувда давлат раҳбари ўзбек шахматчиларининг кечаги ғалабалари ҳақида тўхталиб, бу натижаларда уларнинг устозлари меҳнати ҳам катта ўрин тутишини таъкидлади.

«Шахматда бизнинг қаҳрамонларимиз нимага натижа қилди, деган саволга ҳам жавоб битта. Муаллимларнинг қилган меҳнати кечаги ғалабаларимизга олиб келди десак, бу ҳам адолатдан бўлади.

Сизлар ҳал қилувчи кучсизлар. Сизлар Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги пойдеворини қўяпсизлар десам, бу ҳам адолатдан бўлади. Ўн марта қайтаришдан чарчамайман: тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев учрашув иштирокчилари, шунингдек, ҳудудлардан мулоқотга қўшилган барча устозларни байрам билан табриклади.

Давлат раҳбари ўқитувчи ва мураббийларнинг бахти, меҳнати ва келажаги учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилишини маълум қилди.

82
0

Изоҳ