• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:47

Оҳангаронда боғча тарбияланувчиси ҳашоратга қарши дорини ичиб, вафот этди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи бола ошхонада ҳашаротларга қарши қўлланиладиган воситани ичиб қўйиши оқибатида вафот этди.

206
0
СИ/ UzNews.uz

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, ҳолат 2026 йил 28 август куни содир бўлган. 2023 йилда туғилган тарбияланувчи заҳарли воситани ичиб қўйганидан сўнг зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Бироқ шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқмаган. 

Маълум бўлишича, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ходими — ошпаз бўлиб ишлаган. Ҳодиса бола бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлган.

Айни пайтда боланинг ошхонага қандай киргани, хавфли восита нима сабабдан унинг қўли етадиган жойда бўлгани ва уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда.

Бошқарма таъкидлашича, ҳолат юзасидан якуний хулоса ваколатли органлар томонидан олиб борилаётган тергов ва суриштирув ишлари натижасига кўра берилади. Айбдорлиги аниқланган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.

206
0

Изоҳ