Россия президенти Владимир Путин мамлакатдан нақд Россия валютасини олиб чиқиш тартибини кучайтирувчи фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига 1 млн рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тақиқланади.
Тақиқ бузилган тақдирда 1 млн рублдан ортиқ сумма мусодара қилиниши белгиланган.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга эса Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистонга миқдоридан қатъи назар нақд рублларни олиб чиқиш тақиқланди.
Шу билан бирга, айрим истиснолар назарда тутилган. Хусусан, жисмоний шахслар ҳукумат томонидан белгиланган айрим халқаро аэропортлар орқали 1 млн рублдан ортиқ маблағни олиб чиқиши мумкин. Бунинг учун олиб чиқилаётган маблағнинг тўлиқ қисми банк ҳисобварағи ёки омонатдан ечилганини тасдиқловчи банк кўчирмаси ёки бошқа белгиланган ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Халқаро ташувларни амалга оширувчи юридик шахслар, шунингдек, Россиянинг дипломатик ва консуллик муассасалари ҳамда хориждаги бошқа ваколатхоналари фаолиятини таъминлаш мақсадида маблағ олиб чиқиш учун ҳам алоҳида истиснолар белгиланган.
Фармон 2026 йил 29 сентябрдан кучга кирди.
Изоҳ