• 11 765 сўм
    -0.55
  • 13 586 сўм
    -52.41
  • 139 сўм
    -0.36
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 765 сўм
    -0.55
  • 13 586 сўм
    -52.41
  • 139 сўм
    -0.36
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:10

Тошкент метрополитени йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатди

14 сентябрь куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича навбатдаги рекорд қайд этилди. Бир кун давомида метро хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланди.

84
0
uznews.uz

Аввалги энг юқори кўрсаткич жорий йилнинг 8 май куни қайд этилган бўлиб, ўша куни метрополитендан 1 117 061 нафар йўловчи фойдаланган.

Мутахассисларнинг кузатув ва таҳлилларига кўра, йўловчилар оқимининг ўсиш тенденцияси келгусида ҳам сақланиб қолади. Хусусан, октябрь ойида бир суткада йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкент метрополитенида 1 миллион 200 мингинчи йўловчини алоҳида аниқлаш ва унга махсус имтиёз ёки совға топшириш режалаштирилмоқда.

Мазкур ташаббус рамзий тадбир сифатида ташкил этилиб, йўловчиларни рағбатлантиришга қаратилган.

84
0

Изоҳ