• 11 766 сўм
    -17.71
  • 13 639 сўм
    -49.99
  • 140 сўм
    0.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 766 сўм
    -17.71
  • 13 639 сўм
    -49.99
  • 140 сўм
    0.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:21

Жиззахда келин таракан дори ейишга ва ҳожатхона сувини ичишга мажбурлангани айтилмоқда

Келиннинг отаси қизи қайнонаси ва қайнопалари томонидан зўравонликка учрагани ҳақида мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

98
0
uznews.uz

Аввалроқ, “Сукут сақлама” лойиҳаси Жиззахда Қайнонаси ва қайнопалари томонидан ойлар давомида қийноққа солинган қиз ҳақида ёзганди. Унга кўра, аёллар келиннинг беш ойлик боласини ундан тортиб олишган, хонага қамаб қўйиб, овқат ва сувдан маҳрум қилишган. Кейин улар келиннинг жинсий аъзоларига атайлаб туз ва сода аралаштирилган қайноқ сув қуйишган. Шунингдек, улар келинга таракан дори ейишга ва ҳожатхона сувини ичишга мажбур қилишарди.

Ҳолат ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат агентлик томонидан назоратга олинганини маълум қилди. 

Ҳозирда фуқаро Ф.М. хавфсизлигини таъминлаш ва унга зарур кўмак кўрсатиш мақсадида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилган.

Фуқаро билан индивидуал ишлашни ташкил этиш мақсадида унга нисбатан кейс очилиб, эҳтиёжлари ўрганилмоқда ҳамда аниқланган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тегишли ижтимоий хизматлар бириктирилмоқда.

Шунингдек, фуқаронинг руҳий-эмотсионал ҳолатини тиклаш ва психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологлари томонидан тегишли ёрдам кўрсатилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ маълумотига кўра, 2026 йил 6 сентябрь куни Шароф Рашидов туманида яшовчи Ф.М. иссиқ сув сепилиши оқибатида турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган.

Тиббий муассаса маълумотномасига кўра, унга чап қўлнинг елка соҳаси, чап оёқ сон соҳаси, ўнг оёқ тизза бўғими ва қориннинг қовуқ соҳасида 6–8 фоиз миқдоридаги 2–3А даражали куйиш жароҳатлари ташхиси қўйилган.

Ҳодиса юзасидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган ва аниқланган ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, Ф.М.нинг тан жароҳатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

2026 йил 8 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси ҳамда 109-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда жиноят иши доирасида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда келтирилган ҳолатларни ҳар томонлама ва холисона ўрганишга қаратилган тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тергов якунига кўра, ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

98
0

Изоҳ