Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён ва рафиқаси кутиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафини кўздан кечириб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев «Чонг Ва Дэ» саройининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.
Қўшма суратга тушиш маросимидан кейин икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бошланди.
Изоҳ