Ҳолат юзасидан ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида унга тез тиббий ёрдам каби махсус транспорт воситаларига йўл бериш нафақат йўл ҳаракати қоидалари талаби, балки инсон ҳаёти ва саломатлигига бевосита дахлдор масала экани тушунтирилди.
Ҳайдовчи ўз хатосини тан олиб, воқеа қасддан содир этилмаганини билдирди.
«Мен Сергели–Чилонзор йўналишида ҳаракатланаётган эдим. Ортимдан келаётган махсус транспорт воситаси — тез ёрдам машинасини инобатга олмаган ҳолда йўл бермаганман. Бу қасддан бўлмаган. Автомобилнинг ойнаси ёпиқ, кондиционер ишлаб турган ва мусиқа қўйилгани сабабли сигнални эшитмай қолганман. Ҳеч қандай ёмон ниятим бўлмаган. Уларга жуда катта ҳурматим бор. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди, йўл ҳаракати қоидаларига доимо риоя қиламан», — деди ҳайдовчи.
Қайд этилишича, BYD автомобили ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Изоҳ