• 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:27

Тошкентда сентябрь ва октябрь ойларида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли сентябрь ва октябрь ойларида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти 5 кунгача вақтинча тўхтатилади.

220
0
uznews.uz

«Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1, 3, 4, 5, 6, 7 ва 8-ИМлар, «Тошкент ИЭС» АЖнинг ТошИЭМи, шунингдек, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖга қарашли 2-ИМ, «Саноатэнерго» ва «Водник» қозонхоналарида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Иссиқ сув ўчириладиган манзиллар ва саналар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, айрим локал қозонхоналарда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли ҳам иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Уларнинг манзиллари ва ўчириш саналарини ушбу ҳаволада кўриш мумкин.

Таъкидланишича, ишлар 2026–2027 йилги куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

220
0

Изоҳ