• 11 789 сўм
    4.03
  • 13 703 сўм
    7.04
  • 136 сўм
    0.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 789 сўм
    4.03
  • 13 703 сўм
    7.04
  • 136 сўм
    0.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:53

Қирғизистон «Бишкек Арена» қурилиши 386 миллион доллар сарфлагани маълум бўлди

Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов «Бишкек Арена» стадиони қурилишига жами 386 миллион доллар сарфланганини маълум қилди

81
0
Ижтимоий тармоқ

Алагозовнинг айтишича, дастлаб 30–35 минг томошабинга мўлжалланган оддий стадион қуриш режалаштирилган ва унинг қиймати 60–70 миллион доллар атрофида баҳоланган. Кейинчалик президент Садир Жапаров топшириғи билан лойиҳа тўлиқ қайта ишланган.

Янги концепцияга кўра, стадион қирғиз ўтови шаклида барпо этилиб, унинг ичида савдо майдонлари, ресторан ва кафелар, супермаркет, кинотеатрлар, спорт заллари ҳамда болалар майдончалари ташкил этилган. Бу объект келгусида даромад келтириши ва давлат бюджетига юк бўлмаслиги учун кўзда тутилган.

Стадионнинг умумий қурилиш майдони 194 минг 248 квадрат метрни ташкил этади. У 51 минг 252 томошабинга мўлжалланган. Иншоот диаметри 280 метр, баландлиги 70 метр бўлиб, саккиз қаватдан иборат. Ер майдони эса қарийб 20 гектарни эгаллайди.

Мажмуада 35 минг 916 квадрат метрлик савдо маркази, 48 та дўкон, супермаркет, 18 та савдо киоски, 23 та ресторан, 11 та кафе, 4 та кино зали, болалар ўйин майдончаси, спорт зали ва умумий майдони 5 минг 87 квадрат метр бўлган террасалар мавжуд.

Аскат Алагозов стадион сиғимининг оширилиши халқаро даражадаги мусобақаларни ўтказиш учун ФИФА талаблари билан боғлиқ эканини ҳам таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, стадион оддий спорт иншооти сифатида қурилганида, у ўзини оқлай олмас ва уни сақлаш ҳамда ходимларга иш ҳақи тўлаш учун ҳар йили бюджетдан миллиардлаб маблағ талаб этилар эди.

Президент матбуот котиби ҳозирнинг ўзидаёқ стадионда пуллик тадбирлар ва концертлар ўтказиш бўйича аризалар келиб тушаётганини маълум қилди. У «Бишкек Арена» сарфланган маблағларни қоплаб, келгусида даромад келтиришига ишонч билдирди.

Алагозов стадион қийматини хориждаги йирик спорт иншоотлари билан ҳам таққослади. Жумладан, АҚШдаги 65 минг ўринли Allegiant Stadium қурилиши 1,9 миллиард доллар, Англиядаги 62 минг ўринли Tottenham Hotspur Stadium 1,33 миллиард доллар, Сингапурдаги 55 минг ўринли National Stadium 1,31 миллиард доллар, Россиядаги 68 минг ўринли Krestovsky Stadium эса қарийб 1,1 миллиард долларга тушганини келтирди.

У қурилиш қиймати металл ва бетон нархлари, логистика, ишчи кучи, муҳандислик тизимлари, тижорий ва VIP инфратузилма, инфляция ҳамда қурилиш материаллари танқислиги каби кўплаб омилларга боғлиқлигини қайд этди.

Қирғизистон шароитида эса қор юкламаси, қишдаги паст ҳарорат, биноларни иситиш зарурати, сейсмик барқарорлик талаблари ва кучайтирилган металл конструкциялардан фойдаланиш қўшимча харажатларни келтириб чиқариши айтилди.

Аскат Алагозов объект қиймати масаласини сиёсийлаштирмасликка чақирди. Шунингдек, хориждаги стадионлар билан таққослаш қўшни давлатлар билан муносабатларни кескинлаштириш воситасига айланмаслиги кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, президент топшириғи билан қурилиш жараёни бўйича комиссия тузилган. Унинг таркибига Ҳисоб палатаси ва бошқа тегишли идоралар вакиллари киритилган.

Комиссия қурилиш материалларидан фойдаланиш, иш ҳақларининг тўланиши, маблағларни ўзлаштириш эҳтимоли ва бошқа масалаларни текширади. Текширув натижалари жамоатчиликка эълон қилиниши режалаштирилган.

81
0

Изоҳ