• 11 798 сўм
    -15.29
  • 13 740 сўм
    20
  • 138 сўм
    1.29
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 798 сўм
    -15.29
  • 13 740 сўм
    20
  • 138 сўм
    1.29
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:32

Ўзбекистонда давлат чегараси орқали ноқонуний туннел қурганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Ўзбекистонда давлат чегараси орқали ноқонуний ерости туннеллари қуриш, улардан фойдаланиш, шунингдек, бундай фаолиятни ташкил этиш ёки молиялаштириш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланади. Бу Сенатнинг 19-ялпи мажлисида маъқулланган қонун билан назарда тутилмоқда.

53
0
uznews.uz

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонунчиликни такомиллаштириш зарурати трансмиллий жиноятчиликнинг янги кўринишлари, жумладан, давлат чегараси орқали ерости туннелларини қуриш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари пайдо бўлаётгани билан боғлиқ.

Қонун билан Жиноят кодексида давлат чегараси орқали ноқонуний туннеллар ва бошқа ерости инфратузилма объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, шунингдек, бундай фаолиятни ташкил этиш ёки молиялаштириш учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

Бундан ташқари, бундай ноқонуний иншоотлардан фойдаланган ҳолда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки контрабанда жиноятларини содир этиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

Қонунда инсонпарварлик тамойили ҳам назарда тутилган. Хусусан, бундай жиноятни биринчи марта содир этган шахс ноқонуний туннел ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ихтиёрий равишда хабар берса ёки жиноятни фош этишга фаол кўмаклашса, унинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби бўлмаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда. Давлат чегараси орқали ноқонуний ерости туннелларини қуриш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини Давлат хавфсизлик хизмати терговчилари амалга ошириши белгиланмоқда.

Сенат маълум қилишича, мазкур қонун давлат чегарасининг дахлсизлигини мустаҳкамлаш, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш, миллий ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ҳамда мамлакатда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

53
0

Изоҳ