2026 йилнинг биринчи ярмида судланган шахслар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятлар статистикасига кўра, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар энг кўп қайд этилган — жами 5 788 нафар шахс ушбу турдаги жиноят учун судланган.
Ҳудудлар кесимида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 1 273 нафар, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 86 нафар қайд этилган.
Номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича жами 228 нафар шахс судланган. Бу турдаги жиноятлар энг кўп Тошкент вилоятида — 34 нафар, энг кам Сирдарё вилоятида — 7 нафар ва Хоразм вилоятида — 7 нафар қайд этилган.
Одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар бўйича эса жами 179 нафар шахс судланган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент вилоятида — 33 нафар бўлса, энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида — 2 нафарни ташкил этган.
Изоҳ