Қўқонда аввал судланган 44 ёшли шахснинг уйи кўздан кечирилганда, ертўлада 782 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди.
Яна бир ҳолатда фуқаронинг хонадонидан 758 грамм «гашиш», гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари бўлган 6 та пичоқ ва 4 та электрон тарози ашёвий далил сифатида олинди.
Наманган туманида «Фарғона — Наманган» йўналишида ҳаракатланган «Lacetti» автомашинаси тўхтатилиб, салонидан 465 грамм «гашиш» аниқланди. Машинани Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс бошқарган.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ