Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Ислом Каримов мамлакат тарихининг ғоят мураккаб ва масъулиятли даврида Ўзбекистонга раҳбарлик қилди. Унинг номи мустақилликнинг қўлга киритилиши, миллий давлатчилигимизнинг тикланиши ва юртимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши билан узвий боғлиқ.
Мустақиллик, энг аввало, бизга шону шарафимиз, муқаддас динимиз, она тилимиз, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди.
Самарқандга ташрифлар чоғида унинг мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.
Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари ёдга олинди.
Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ва Тошкент шаҳри жамоатчилиги ҳам Биринчи Президент ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Изоҳ