Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар учун нақд пул шаклида ҳисоб-китоб қилишнинг энг юқори миқдори оширилади.
Ҳужжатга мувофиқ, нақд пулда ҳисоб-китоб қилишнинг максимал миқдори 400 БҲМ (176 млн сўм) этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан қиймати 25 млн сўмдан ортиқ бўлган товар ва хизматлар учун нақд пулда тўлов қилиш тақиқланган эди.
Бунда тўлови фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши белгиланган товар ва хизматлар бундан мустасно бўлиб қолади. Жумладан:
• давлат органлари хизматлари;
• электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловлар (банк кассалари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно);
• алкогол ва тамаки маҳсулотлари;
• АЁҚШлар орқали аҳолига нефт-газ маҳсулотларини сотиш ҳамда электр транспортини қувватлаш хизматлари;
• ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган кўчмас мулк объектлари, M, N, O ва G тоифасидаги транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Изоҳ