• 11 813 сўм
    -7.39
  • 13 677 сўм
    -88.93
  • 136 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    -7.39
  • 13 677 сўм
    -88.93
  • 136 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:09

Мирзиёев айрим ҳудуд раҳбарларини аҳолини ишли қилиш бўйича танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

181
0
president.uz

Йиғилишда айрим ҳудуд раҳбарлари қўлидаги тайёр ресурслардан самарали фойдаланиб, аҳолини ишли қилишга билим ёки салоҳияти етмаётгани танқид қилинди.

Давлат раҳбари ҳудуд раҳбарлари замонавий иқтисодиётдаги тебранишлар ва тезкор ўзгаришларни тўғри англаб етмаётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, ҳудудларда сўнгги бир йилда ташкил этилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси, яъни 17 фоизи ўз фаолиятини тўхтатган.

Шунингдек, банклардан кредит олиб, бизнесини йўлга қўя олмаган 62 минг нафар аҳоли кредитларни қайтаришда қийналаётгани айтилди.

Бунга сабаб сифатида эса ҳозирча атиги 1 мингта маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири «лойиҳавий ёндашув» асосида ишлашни билиши кўрсатилди.

181
0

Изоҳ