Аввал хабар берганимиздек, Таиланд ҳукумати 93 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун амал қилган 60 кунлик визасиз бўлиш тартибини бекор қилди.
15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга боришдан олдин визани расмий портал орқали олишлари керак бўлади.
Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, анкета тўлдирилганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари виза йиғимини тўлаш учун Таиланднинг Москвадаги элчихонасига бориши керак бўлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Таиланд Ўзбекистон фуқаролари энг кўп ташриф буюрадиган 10 та давлат қаторига киради. Жорий йилнинг январь–апрель ойларида бу мамлакатга 16 291 нафар Ўзбекистон фуқароси борган.
Изоҳ