• 11 813 сўм
    -7.39
  • 13 677 сўм
    -88.93
  • 136 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    -7.39
  • 13 677 сўм
    -88.93
  • 136 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:15

Ўзбекистондан 240 минг доллар нақд пулни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди

Тошкент вилоятида икки нафар хорижлик фуқаронинг Ўзбекистондан 240 минг доллар нақд пулни ноқонуний олиб чиқишга уриниши фош этилди.

162
0
uznews.uz

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар «Навоий» чегара божхона пости орқали қўшни давлатга пиёда чиқиб кетишга уринаётган вақтда тўхтатилган.

Шубҳа уйғотган фуқаролар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган. Натижада уларнинг оёқларига скотч билан ўраб яширилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган нақд хорижий валюта аниқланган.

Улардан бирининг оёғидан 80 минг, иккинчисидан эса 160 минг доллар — жами 240 минг доллар топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

162
0

Изоҳ