• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:38

Мирзиёев ШҲТ–2040 концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида «ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони» концептуал қарашини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

156
0
president.uz

Президентнинг таъкидлашича, ушбу концепциянинг асосий мақсади инвестициялар, технологиялар ва билимлар эркин алмашиниладиган, йирик инфратузилма ҳамда саноат лойиҳалари амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши керак.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари ШҲТ доирасида Саноат кооперацияси харитасини ишлаб чиқиш, ШҲТ Тараққиёт банкини амалда ишга тушириш ва устувор инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш зарурлигини қайд этди.

Нутқда сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТнинг очиқ кўп тилли маълумотлар корпусини яратиш ҳамда келгуси йили Тошкентда сунъий интеллект ва янги рақамли ечимлар бўйича ШҲТ форумини ўтказиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Бундан ташқари, президент сув ва энергетика самарадорлиги бўйича 2035 йилгача мўлжалланган технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш, аъзо давлатларнинг темир йўл тизимлари интеграцияси бўйича кенгаш ташкил этиш ҳамда ШҲТнинг Афғонистон билан мунтазам мулоқотини қайта тиклаш зарурлигини таъкидлади.

156
0

Изоҳ