• 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:21

Ўзбекистонда 10 минг долларгача бўлган нақд валютани декларациясиз олиб чиқишга рухсат берилиши режалаштирилмоқда

Бундай ўзгаришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси келгуси йил охиригача ишлаб чиқилиши керак.

154
0
uznews.uz

Ўзбекистонда жисмоний шахслар мамлакатдан декларациясиз олиб чиқиши мумкин бўлган нақд хорижий валюта миқдорини ошириш режалаштирилмоқда.

Бу чора президент фармони билан тасдиқланган божхона соҳасини янада ислоҳ қилиш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, 2027 йил декабрига қадар Божхона қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани 10 минг АҚШ доллари эквивалентигача олиб чиқиш лимитини белгилайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

Маблағ миқдори ушбу лимитдан ошган тақдирдагина уни декларация қилиш талаб этилади.

Айни пайтда мамлакатдан олиб чиқилиши мумкин бўлган нақд хорижий валюта лимити 100 млн сўмни (мақола эълон қилинган вақтда Марказий банк курси бўйича 8460 доллар) ташкил этади.

154
0

Изоҳ