• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Бугун, 14:00

Ўзбекистоннинг давлат қарзи $48 млрддан ошди

Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи $48,3 млрдга етди. Ташқи давлат қарзининг ярми — $20,5 млрд давлат бюджети дефицитини қоплашга йўналтирилган.

77
0
uznews.uz

Умумий давлат қарзининг $40,7 млрдни ташқи, $7,6 млрдни эса ички давлат қарзи ташкил этган. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 27 фоизни ташкил қилган.

Ташқи қарзнинг 80 фоизи хорижий валютада номиналлашган бўлиб, унинг ҳажми $38,63 млрдни ташкил этган. Миллий валютадаги қарз улуши эса 4 фоиз — $2,07 млрдга тенг.

Ташқи давлат қарзининг $22,5 млрд ёки 55 фоизи халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг энг катта қарзи Жаҳон банки олдида — $9,1 млрд. Кейинги ўринда Осиё тараққиёт банки бўлиб, ундан $8,2 млрд миқдорида қарз олинган.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки олдидаги қарз $2,3 млрдни, Хитой Экспорт-импорт давлат банки ва бошқа ташкилотлар олдидаги қарз $3,8 млрдни, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа япон ташкилотлари олдидаги қарз эса $3,1 млрдни ташкил этган.

Ташқи давлат қарзининг айнан 50 фоизи — $20,5 млрд давлат бюджети дефицитини қоплашга йўналтирилган.

Қарз маблағларининг $5,5 млрд ёқилғи-энергетика соҳасига, $3,7 млрд соғлиқни сақлаш, таълим, АКТ ва бошқа соҳаларга йўналтирилган.

Шунингдек, коммунал хўжалик соҳасига $3,4 млрд, қишлоқ ва сув хўжалигига $3,3 млрд, транспорт инфратузилмасига эса $3 млрд ажратилган.

Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашга $624 млн, кимё саноатига эса $605 млн йўналтирилган.

77
0

Изоҳ