• 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 23:24

“Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, мамлакатнинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди.

46
0
ЎзА

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга 23–24 август кунлари амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига катта интервью берди. Унда давлат раҳбари икки мамлакат муносабатлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, энергетика, инвестициялар ва маданий алоқалар ҳақида гапирди.

Алиевнинг таъкидлашича, Озарбайжон ва Ўзбекистон муносабатлари умумий тарих, маданият, тил ва маънавий қадриятларга таянади. Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар энг юқори даража — иттифоқчилик босқичига кўтарилган. У Шавкат Мирзиёев билан ўзаро дўстлик ва ишонч муносабатлари бу жараёнда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.

Президент маълум қилишича, сўнгги беш йилда икки давлат раҳбарларининг 15 та олий даражадаги ўзаро ташрифи амалга оширилган. 2024 йил августда Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган бўлса, 2025 йил июль ойида Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини амалга оширган. Ушбу ташрифлар давомида стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамловчи муҳим ҳужжатлар имзоланган.

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳам сезиларли даражада ўсмоқда. 2025 йилда товар айирбошлаш ҳажми уч баробардан зиёд ошиб, 795 миллион долларга етган. 2026 йил январь–май ойларида эса савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга ўсиб, 144 миллион долларни ташкил этган.Уч йил аввал ташкил этилган Ўзбекистон–Озарбайжон инвестиция компаниясининг умумий капитали 500 миллион долларни ташкил этади. Компания икки мамлакат иқтисодиётидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Озарбайжонда Ўзбекистон инвестициялари иштирокида 130 дан зиёд тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда эса Озарбайжоннинг PASHA Holding компанияси Тошкентда The Ritz-Carlton бренди остида меҳмонхона ва турар жой мажмуасини, Тошкент вилоятида эса Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасини амалга оширмоқда.

Транспорт соҳасида ҳам кўрсаткичлар ўсган. 2025 йилда икки давлат ўртасидаги транзит ташувлари 1,4 миллион тоннани ташкил этиб, 6,7 фоизга ошган. 2026 йил январь–июнь ойларида эса ташувлар ҳажми яна 12,2 фоизга ўсиб, 675 минг тоннага етган.Алиев Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл лойиҳасини Ўрта йўлак ва TRIPP билан интеграциялаш бутун минтақа учун янги иқтисодий ва транзит имкониятларини яратишини таъкидлади.

Энергетика соҳасида Ўзбекистоннинг «O‘ZLITINEFTGAZ» ва SOCARнинг «NIPI Neftegaz» институтлари негизида ташкил этилган «Neftgaztexnologiya» қўшма корхонаси 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2024 йилда эса SOCAR ва «Ўзбекнефтгаз» томонидан «Turan Energy APESCO» қўшма корхонаси ташкил этилган.

Шунингдек, 2025 йилда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон «Yaşıl Dəhliz Birliyi» қўшма корхонасини ташкил этган. У Озарбайжон–Марказий Осиё «яшил» энергия йўлагини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергияни экспорт қилиш ва уни Каспий денгизи туби орқали узатиш имкониятларини мувофиқлаштириш учун тузилган.

Икки давлат ўртасида маданият кунлари, санъат фестиваллари, илмий анжуманлар ва таълим дастурлари мунтазам ўтказилмоқда. 2023 ва 2025 йилларда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари, 2024 йилда Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари ташкил этилган.

2025/2026 ўқув йилида Озарбайжонда Ўзбекистоннинг 67 нафар фуқароси, Ўзбекистонда эса Озарбайжоннинг 176 нафар фуқароси таҳсил олган. Фузулий шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги умумтаълим мактаби ҳам фаолият юритмоқда.

Медиа соҳасида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. 2024 йилда Тошкентда биринчи Ўзбекистон–Озарбайжон медиафоруми, 2025 йилда Бокуда иккинчи медиафорум ўтказилган. 2026 йилда эса икки мамлакат ННТлари учун биринчи марта қўшма грант танлови эълон қилинган.

Алиев Озарбайжоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари ҳам жадал ривожланаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларида тўла ҳуқуқли иштирок этиши минтақалараро ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда.

Ўтган йил Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида Озарбайжоннинг ушбу форматда тўла ҳуқуқли иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинган. Натижада аввал «С5» деб аталган формат амалда «С6» кўринишига келган.

Алиевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг Туркий давлатлар ташкилоти, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама платформалардаги ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Озарбайжон раҳбари интервью якунида Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, мамлакатга тинчлик, фаровонлик ва янги ютуқлар тилади.

46
0

Изоҳ