Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилмоқда. Уларда ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар, мактаб формалари ва бошқа ўқув анжомлари сотилмоқда.
Рақобат қўмитаси ота-оналар ва ўқувчиларга харид жараёнида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларга эътибор қаратишни тавсия қилди.
Тадбиркорларга эса маҳсулотлар сифати, нархларнинг асослилиги, истеъмолчиларга зарур ахборотларни тақдим этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш шартлиги эслатилди.
Қўмита тадбиркорларни дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа анжомлар нархларини асоссиз оширмасликка чақирди.
Шунингдек, «Мактаб бозорлари»да нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилиши маълум қилинди.
Фуқаролар нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келса, 1159 ишонч телефони орқали Рақобат қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳ