• 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:46

Тошкент ҳокимлиги тадбиркорлар танқидидан сўнг дизайн-кодни жорий этиш ёндашувини қайта кўриб чиқди

Пойтахт маъмурияти тадбиркорларнинг талаблар ва дизайн-кодни жорий этиш тартиби етарлича тушунтирилмагани ҳақидаги эътирозларини асосли деб топди. Келгусидаги ишлар тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва масалаларни индивидуал тартибда кўриб чиқиш асосида олиб борилади.

139
0
t.me/fridaymark

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, шаҳар кўчаларининг қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва тадбиркорларга дизайн-код талабларини тушунтиришга ёндашув «конструктив танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг» қайта кўриб чиқилган. Энди ишлар очиқ мулоқот, тушунарли ахборот бериш ва юзага келаётган масалаларни индивидуал тартибда кўриб чиқиш асосида ташкил этилади.

Маълум қилинишича, 11 майдан 26 июлга қадар пойтахтнинг 56 та кўчасида дизайн-кодни жорий этиш бўйича тадбирлар ўтказилган ва улар 3,2 мингдан ортиқ тадбиркорни қамраб олган.

«Ўзгаришлар бевосита таъсир қилган тадбиркорларнинг фикрини эшитиш мақсадида Тошкент ҳокимлиги ҳудудий Савдо-саноат палатаси бошқармаси билан ҳамкорликда сўровнома ташкил қилди. Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатдики, барча ҳолатларда ҳам талаблар, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва ҳаракатлар кетма-кетлиги ўз вақтида ҳамда етарлича тушунарли тарзда тушунтирилмаган. Ушбу эътирозлар асосли деб топилди ва кейинги ишларда инобатга олинди», — дейилади хабарда.

Ҳокимликда таъкидланишича, ҳозирга қадар 509 нафар тадбиркор фасадларини янги талабларга мувофиқлаштирган, яна 2627 нафари бу ишларни якунламоқда. Қолган масалалар туман ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда индивидуал тартибда кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Toshkent Invest Kompaniyasi АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти экспертлари иштирокида 18 та реклама-ишлаб чиқариш компанияси мутахассислари учун ўқув машғулотлари ўтказилди.

«Бизнинг вазифамиз — нафақат фасадларни ягона талабларга мослаштириш, балки бу жараённи тадбиркорлар учун тушунарли ва адолатли қилиш. Дизайн-код пойтахт қиёфасини яхшилаши, бизнес учун асоссиз қийинчиликлар келтириб чиқармаслиги керак», — дея қўшимча қилди ҳокимлик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида ҳокимлик Тошкентнинг дизайн-кодини тасдиқлаган бўлиб, унда бинолар ва шаҳар муҳитининг ташқи кўринишига ягона талаблар белгиланган. Шундан сўнг ташқи рекламаларни демонтаж қилиш бошланган — айрим дўконлар, кафе ва ресторанлар пешлавҳаларидан айрилган, бу эса тадбиркорларнинг кўплаб шикоятларига сабаб бўлган. Апрель ойида бизнес-омбудсман дизайн-кодни жорий этиш меъёрларини қайта кўриб чиқишга чақирган, чунки айрим қоидалар амалдаги қонунчиликка мос келмаслигини билдирган.

139
0

Изоҳ