• 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 13:07

Тошкентда ҳайдовчини калтаклашда гумонланган блогер қамоққа олинди

Таксичи ва йўловчи аёл ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан, шундан сўнг аёл ўз укасини чақирган. У етиб келиб, ҳайдовчини бир неча марта урган. Ҳолат юзасидан, жумладан, йўловчи аёлга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган.

153
0
uznews.uz

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда таксичи ва йўловчи аёл ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалган эди.

Ҳодиса 17 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган.

Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, соат тахминан 19:30 да 1999 йилда туғилган Onix ҳайдовчиси ва 2001 йилда туғилган йўловчи аёл ўртасида оғзаки жанжал юзага келган. Шундан сўнг ҳайдовчи аёлдан машинадан тушишни сўраган.

Йўловчи аёл бундан бош тортган ва воқеа жойига ўз укаси — блогерни чақирган. У етиб келганидан сўнг блогер ва ҳайдовчи ўртасида муштлашув содир бўлган.

Ҳолат юзасидан йўловчи аёлнинг укаси, блогерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, такси ҳайдовчисига туҳмат қилишда гумонланаётган йўловчи аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (Туҳмат) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давом этмоқда.

153
0

Изоҳ