Куала-Лумпур шаҳрида Осиёнинг клублар ўртасидаги асосий мусобақаси — ОФК Чемпионлар Лигаси Элит турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик мухлислар учун энг қизиқарли воқеалардан бири Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Тошкентга келиши бўлади.
Криштиану Роналду жамоаси «Пахтакор»га қарши сафарда майдонга тушади. Шу тариқа, беш карра «Олтин тўп» соҳиби илк бор Ўзбекистон пойтахтида расмий клуб ўйинида иштирок этиши мумкин.
«Пахтакор» ўз майдонида, шунингдек, Эроннинг «Истиқлол» ва «Трактор», Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубларини қабул қилади. Тошкентликлар сафарда эса «Ал-Аҳли», «Ал-Қува Ал-Жавия», «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» жамоаларига қарши ўйнайди.
«Нефтчи» эса ўз майдонида «Ал-Аҳли», «Ал-Қува Ал-Жавия», «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» клубларини қабул қилади. Фарғоналиклар сафарда «Истиқлол», «Ан-Наср», «Трактор» ва **«Ал-Қодисия»**га қарши баҳс олиб боради.
Ўйинларнинг аниқ санаси ва бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.
Изоҳ