• 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:11

Тошкентдаги «Янгиобод» бозори янгиланади

Ҳокимлик маълум қилишича, бозор ҳудудини ободонлаштириш ва санитария шароитларини яхшилаш режалаштирилмоқда. Аҳоли таклиф этилаётган ўзгаришлар билан танишиб, ўз таклифларини билдириши мумкин.

277
0
uznews.uz

Аввалроқ Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси, жумладан, «Янгиобод ихтисослаштирилган бозори» МЧЖни очиқ савдоларга чиқариш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари янгиланишлардан сўнг «Янгиобод» бозори ўзининг одатий формати ва муҳитини йўқотиши мумкинлигидан хавотир билдиришди. Пойтахт ҳокимлиги ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Тошкентда жамоат инфратузилмасини, жумладан, шаҳар бозорларини янгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Бундай объектлардан бири — тошкентликларга яхши таниш бўлган «Янгиобод» бозори. Унинг формати кўплаб мамлакатларда “блошиний бозор” деб аталади. Шунинг учун бозорни янгилаш ҳақида гап кетганда, шаҳар унинг одатий хусусиятини ўзгартириш ёки бошқа турдаги бозорга айлантиришни мақсад қилмаяпти. Вазифа анча оддий ва тушунарли — “Янгиобод”ни бу ерда ишлайдиган ва келадиган одамлар учун янада қулай, хавфсиз ва комфортли қилиш», — дея изоҳ берди ҳокимлик.

Гап ҳудудни ободонлаштириш, санитария шароитларини яхшилаш, хавфсизликни таъминлаш, зарур инфратузилмани яратиш, қулай йўлаклар ва автотураргоҳ ташкил этиш ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, ҳозир «Янгиобод»да фаолият юритаётган сотувчилар ўз савдо жойларини сақлаб қолади. Бозорнинг одатий ихтисослашуви ва ўзига хос муҳити ҳам сақланади.

«Ҳозир шаҳар лойиҳачилар билан биргаликда “Янгиобод”ни янгилаш концепциясини ишлаб чиқмоқда. Биз учун бу фақат қоғозда яратилган лойиҳа эмас, балки ушбу бозор ҳақиқатан муҳим бўлган одамларнинг фикри инобатга олинган ечим бўлиши муҳим. Шунинг учун лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади. Ҳар ким таклиф этилаётган ўзгаришлар билан танишиши, ўз фикрини билдириши, саволлар бериши ва таклифларини киритиши мумкин», — дея таъкидлади ҳокимлик.

277
0

Изоҳ