Марказий банк 20 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади. Унга кўра, доллар курси 25,52 сўмга арзонлаб, 11 794,88 сўмни ташкил қилди.
Шу тариқа, АҚШ валютаси сўнгги уч йилда биринчи марта 11 800 сўмлик чегарадан пастлади.
Сўнгги беш кун ичида доллар курси 153 сўмдан ортиқ, йил бошидан буён эса 230,45 сўмга пасайган.
Тижорат банкларида долларнинг харид қилиш курси 11 735–11 820 сўм, сотиш курси эса 11 840–11 875 сўм этиб белгиланган.
Изоҳ