• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:47

Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга қимматбаҳо совғалар берилиши мумкин

Спорт вазирлиги «10 минг қадам пиёда» акциясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, бир йил давомида энг кўп қадам босган фаол иштирокчилар тақдирланади.

115
0
uznews.uz

Лойиҳага мувофиқ, акцияда 18 ёшга тўлган ва ундан катта Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Бунда бир йил давомида Ўзбекистон ҳудудида энг кўп қадам босган, шу билан бирга, ҳар куни камида 10 минг қадам юрган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Акция махсус рақамли платформа орқали амалга оширилади. У мобиль илова ва веб-порталдан иборат бўлади. Фуқароларнинг қадамлари сони Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан кузатиб борилади.

Шунингдек, айрим ҳолларда иштирокчиларнинг натижаларини қайта текшириш назарда тутилган. Жумладан:

  • ғайриоддий даражада юқори кўрсаткичлар аниқланганда;
  • сунъий интеллект ёки автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш аломатлари мавжуд бўлганда;
  • бошқа иштирокчилардан шикоятлар келиб тушганда;
  • техник носозликлар юзага келганда.

Низом лойиҳаси муҳокамаси 13 ноябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, «10 минг қадам пиёда» платформаси дастлаб 2021 йил июнь ойида ишга туширилган. 2022 йил апрель ойида эса босиб ўтилган қадамлар учун фуқароларни рағбатлантириш ташаббуси бекор қилинган эди.

Ташаббусни қайта тиклаш 2026 йил 23 март куни Шавкат Мирзиёевга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган умуммиллий лойиҳалар тақдимоти чоғида маълум қилинган. Уни 2026 йил 1 майдан бошлаб қайта йўлга қўйиш режалаштирилган эди.

115
0

Изоҳ