Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида “Ноқонуний қурилиш” махсус Telegram-ботини ишга туширди.
Эндиликда пойтахт аҳолиси ноқонуний қурилишлар ҳақида @noqonuniy_qurilish_bot орқали тезкор хабар бериши мумкин.
Хусусан, кўп қаватли уйлар атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ва бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш объектига дуч келган фуқаролар бу ҳақда бот орқали маълумот юборишлари сўралмоқда.
Бош прокуратура фуқароларни ўз уйи ва маҳалласидаги ҳолатларга бефарқ бўлмасликка ҳамда жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирди.
Изоҳ