• 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:45

Энди "рассрочка"га олинаётган маҳсулот қиймати 110 млн сўмдан ошмаслиги керак — президент қарори

Харид қиймати 250 БҲМ билан чекланади. Шунингдек, муддатли тўловнинг энг кўп муддати бир йил, қўшимча тўловлар миқдорига ҳам чеклов белгиланади.

181
0
СИ / UzNews.uz

2027 йил 1 январдан Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади. Бу «Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ҳам муддатли тўлов хизмати оператори деб эътироф этилади.

Бироқ юридик шахслар бундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига Марказий банк шакллантирадиган Муддатли тўлов хизмати операторлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилганидан сўнг эга бўлади.

Банклар ва микромолия ташкилотлари реестрга Марказий банкни хабардор қилиш орқали, бошқа юридик шахслар эса Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали киритилади.

Қарор билан муддатли тўлов хизматлари бўйича шартномаларга ҳам бир қатор талаблар белгиланди. Хусусан, муддатли тўлов хизмати объектининг қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги керак.

Операторнинг комиссиялари, устама тўловлари ва товар, иш ёки хизматнинг якуний қийматига киритиладиган бошқа тўловлар шартномада алоҳида кўрсатилиши лозим. Кўчмас мулк, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мулк муддатли тўлов хизмати объекти бўлиши мумкин эмас. 

Шунингдек, асосий қарздан ташқари барча тўловлар — воситачилик ҳақлари, жарима, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари йиғиндиси йилига муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланди.

Истеъмолчи муддатли тўлов суммасини исталган вақтда тўлиқ ёки қисман қўшимча жарима, пеня ва комиссияларсиз муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга бўлади.

Муддатли тўлов хизмати бўйича истеъмолчининг энг кўп мажбурият муддати 12 ойдан ошмаслиги керак.

Шу билан бирга, кўчмас мулк, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк муддатли тўлов хизмати объекти бўлиши мумкин эмас.

Муддатли тўлов хизмати операторларига молиявий истеъмол кредитларини ажратиш ва жисмоний шахслардан пул маблағларини жалб қилиш тақиқланади.

Бундан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини фақат бошқа муддатли тўлов хизмати оператори, микромолия ташкилоти ёки банк фойдасига бошқа шахсга ўтказиш мумкин бўлади.

Қарорга кўра, янги тартиблар 2027 йил 1 январдан амал қила бошлайди.

181
0

Изоҳ