Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси, Маҳа.дхб тахаллуси билан танилган блогер Маҳмуд Ҳикматовни халқаро қидирувга берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, у ноқонуний интернет-казиноларни тарғиб қилишда гумон қилинмоқда.
"Қозоғистон Республикаси ҳудудида ноқонуний интернет-казино интерфейсини тақдим этиш, пул маблағларини қабул қилиш ва тўлаш (эквайринг, мобил тижорат, криптовалюта), мамлакат фуқаролари орасидан кўпроқ ўйинчиларни жалб қилиш мақсадида реклама қилиш бўйича барқарор схема фаолият юритган.
Интернет-казинони тарғиб қилиш мақсадида ташкилотчилар блогер Ҳикматов М. У.ни жалб қилган. У Қозоғистон ҳудудида фаолият юритувчи инфлюенсерларни реклама контентини жойлаштириш учун жалб қилган", — дейилади хабарда.
М. Ҳикматов жами 35 нафардан ортиқ блогерни, жумладан, Қайсар Камзани ҳам жалб қилган. У Қозоғистон фуқароларини тақиқланган қимор фаолиятида иштирок этишга қасддан жалб қилган, интернет-казинога реферал ҳаволаларини жойлаштирган ва фойдаланувчиларнинг ҳар бир ўтиши учун мукофот олган. Қозоғистонлик инфлюенсер кейинчалик Вьетнамдан экстрадиция қилинган.
Изоҳ