Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида мазкур автомобиль йўли лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Давлат раҳбари мутасаддиларга автомобиль ва темир йўл лойиҳаларининг мастер-режаларини якунлаш ҳамда ҳамкорлар билан музокараларни бошлаш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, вилоят транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида жорий йилда Бухородан ўтувчи А-380 автомобиль йўлини реконструкция қилишни якунлаш белгиланган. Келаси йили эса М-37 йўлининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 69 километрини янгилаш бошланади. Қиймати 200 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида Бухоро шаҳри атрофида 4,5 километрли айланма йўл ҳам қурилади.
Бундан ташқари, Самарқанд – Бухоро йўналишида тезюрар поезд учун янги темир йўл линияси қуриш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ