• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:19

Саудия шаҳзодаси Лондондаги меҳмонхонада наркотик ва алкоголь сабаб ўлик ҳолда топилди

Лондонда ўтган йили вафот этган Саудия шаҳзодаси Абдуллоҳ Ал Сауднинг ўлими бўйича тергов якунланди. Коронер хулосасига кўра, у наркотик моддалар ва алкоголь аралашмасини қабул қилганидан сўнг ҳаётдан кўз юмган.

210
0
Иллюстрация

Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзоси, 29 ёшли Абдуллоҳ бин Фаҳд бин Абдуллоҳ бин Абдулазиз бин Жаллавий Ал Сауд ўтган йил ноябрь ойида Лондондаги меҳмонхонада вафот этган. Бу ҳақда коронер судидаги тергов хулосасига таяниб маҳаллий ОАВ хабар берди. 

Маълум қилинишича, шаҳзоданинг жасади 2025 йил 25 ноябрь куни Лондоннинг Кенсингтон туманидаги Marriott меҳмонхонасидаги хонаси ҳаммомидан топилган. Тез ёрдам ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Токсикологик экспертиза шаҳзоданинг қонида алкоголь миқдори ҳайдовчилар учун белгиланган меъёрдан қарийб уч баравар юқори бўлганини кўрсатган. Шунингдек, унинг организмида GHB (кўпинча «кеча наркотиги» сифатида танилган модда), каннабис, Xanax (алпразолам) ва бошқа тинчлантирувчи воситалар излари аниқланган.

Тергов материалларига кўра, Абдуллоҳ Ал Сауд алкоголь ва Xanaxга қарамлик билан курашаётган бўлган. Ўлимидан уч ой аввал у Лондондаги Priory клиникасида алкоголь, бензодиазепинлар ва прегабалиндан детокс даволаниш курсини ўтаган. Кейинчалик эса Англиянинг Сент-Хеленс шаҳридаги Rainford Hall хусусий клиникасида даволанган.

Суд-тиббий экспертизаси шаҳзодада жиддий сурункали ёки ўткир касалликлар аниқланмаганини, ўлимга наркотик моддалар ва алкоголь аралашмасини қабул қилиш натижасида юрак фаолиятининг тўхташи сабаб бўлганини кўрсатди.
Коронер Жин Харкин шаҳзоданинг ўз жонига қасд қилиш нияти бўлмаганини таъкидлади.

Тергов давомида учинчи шахслар аралашганига оид далиллар ҳам топилмаган. Суд унинг ўлимини бахтсиз ҳодиса (misadventure) сифатида баҳолади.

210
0

Изоҳ