Ўтган ҳафта Ўзбекистон аҳолиси ниҳоятда иссиқ об-ҳаво шароитини бошдан кечирди. Ҳаво ҳарорати энг юқори кўрсаткичи 43-45 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 46-49 даражагача кўтарилди.
Кеча кундуз куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасая бошлади. Бугун чўл ҳудудларида, эртага эса республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратнинг пасайиши кузатилади.
20-24 июль кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 21 июлда Қорақалпоғистон Республикасида ва 22 июлда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даража бўлади, жанубда баъзи жойларда 45-47 даражагача, шимолда 34-39 даража бўлади.
Эртадан бошлаб иш ҳафтасининг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача, кундузи 32-37 даражагача, баъзи жойларда 30 даражагача пасаяди.
20-22 июль кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 41-43 даража, эртага кечаси 25-27 даража, кундузи 36-38 даража бўлади, 22-24 июль кунлари кечаси
20-23 даражагача, кундузи 31-34 даражагача пасаяди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Изоҳ