ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИББ ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида иккита жиноий гуруҳ фош этилди.
Маълум бўлишича, гуруҳлар ўртасида Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги пляжларни куч билан назоратга олиш, уларни ноқонуний эгаллаш ва ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилиш туфайли низо келиб чиққан.
Можаро натижасида биринчи жиноий гуруҳ аъзолари иккинчи жиноий гуруҳ вакилларини калтаклаб, уларга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан тўрт киши қўлга олинган. Уларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ушбу воқеадан сўнг иккинчи гуруҳ аъзолари қасос олиш мақсадида биринчи гуруҳнинг озодликда қолган аъзосига ҳужум қилиб, кастет ва бейсбол таёғи ёрдамида унга оғир тан жароҳати етказган.
Тезкор тадбир давомида тўққиз нафар шахс қўлга олинди. Шунингдек, қўлга олинганлардан бири Instagram орқали диний-экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани маълум бўлди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ