Аввалроқ Тошкентдаги масжидларнинг собиқ имом-хатиби, шунингдек Райхон оилавий миллий тамолари тассисичисиОдилхон Исмоилов қўлга олингани хабар қилинган эди. У ва бошқа айбланувчиларга ўзлаштириш, сохта тадбиркорлик, мансаб сохтакорлиги ва бошқа жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.
Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, Поп тумани жиноят ишлари бўйича суди Одилхон Исмоилов ва бошқаларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиққан.
Суд ҳукмига кўра, етти нафар судланувчи қуйидаги моддалар бўйича айбдор деб топилган:
- 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди;
- 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми "а" банди;
- 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми "а" банди;
- 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми "а", "б" бандлари.
Суд Одилхон Исмоиловга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жиноят кодексининг 62-моддасига мувофиқ, ушлаб туриш ва қамоқда сақланган муддат ҳисобга олиниб, жазо муддати 7 йил 11 ой 28 кун этиб белгиланди.
Қолган олти нафар судланувчига ҳам улар содир этган жиноятларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, суд ҳукми билан маҳкумлардан етказилган моддий зарарни ундириш белгиланди.
Изоҳ