Ҳар икки жамоа ярим финалда мағлуб бўлганидан сўнг бронза медали учун учрашувида майдонга тушди. Мухлисларга ҳақиқий голлар шоуисини тақдим этган баҳсда дарвозаларга жами 10 та гол киритилди. Ҳужумкор ва юқори суръатда кечган ўйинда инглизлар имкониятлардан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини олти марта ишғол қилди.
Франция ҳам муносиб қаршилик кўрсатиб, тўртта гол билан жавоб қайтарди. Бироқ, ҳимоядаги хатолар ва инглизлар ҳужум чизиғининг самарадорлиги учрашув тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа Англия Жаҳон чемпионатини учинчи ўрин билан якунлаб, бронза медалларини қўлга киритди. Франция эса турнирни тўртинчи ўринда якунлади.
Изоҳ