Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги ҳолатларда янги ҳужжат маъмурий жавобгарликка тортмасдан расмийлаштирилиши режалаштирилган:
- Ўзбекистон фуқароси паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган бўлса;
- Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс ID-карта (яшаш гувоҳномаси) ёки йўл ҳужжатини йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган бўлса;
- Ўзбекистонда доимий яшовчи хорижий фуқаро ID-карта (яшаш гувоҳномаси)ни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган бўлса.
Бундай ҳолатларда янги ҳужжат маъмурий жазо қўлланилмаган ҳолда, аммо давлат божи оширилган миқдорда тўланганидан сўнг берилиши таклиф этилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига жорий йилнинг октябрь ойига қадар мазкур масала юзасидан тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун 1 БҲМ миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳ