Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида капотига катталар учун мўлжалланган ўйинчоқ ёпиштирилган ҳолда ҳаракатланган Cobalt автомобили акс этган видео кенг тарқалди.
Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, автомобил эгасининг шахсини аниқлади. Ҳайдовчи воқеа қандай содир бўлганига изоҳ берди.
«Машинамни тўхтаб туриш жойига қўйган эдим. Бироз вақтдан кейин қайтиб келсам, ушбу буюм автомобил капотига ёпиштирилган экан. Уни ўзим ечиб ололмадим ва устахонага йўл олдим. Йўлда мени видеога олишибди. Содир бўлган ҳолат учун узр сўрайман», — деди у.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ