Жорий йилнинг 13 июль куни соат 06:50 да тез тиббий ёрдам бригадаси Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 1-сон туғруқ мажмуасига етмасдан автомашинада 22 ёшли ҳомиладор аёлга шошилинч равишда тиббий ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Туғруқни Республика тез тиббий ёрдам маркази фельдшери Рустам Саидазимов амалга оширди. Натижада оғирлиги 3900 грамм бўлган қизалоқ дунёга келди.
Шундан сўнг она ва чақалоқ Янгиҳаёт туманидаги 1-сон туғруқ комплексига етказилган. Вазирлик маълумотларига кўра, уларнинг аҳволи яхши.
Қайд этилишича, Рустам Саидазимов беш йиллик фаолияти давомида учинчи марта тез ёрдам машинасида шошилинч туғруқни муваффақиятли амалга оширган.
Изоҳ